ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Рустам Азимов ўз лавозимидан озод этилган.
"Даракчи" нашрида берилган хабарга кўра, собиқ Молия вазири Бош вазир ўринбосари лавозимида қолдирилган.
Азимовнинг ўрнини шу пайтгача Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган, "Ипотека-банк" акциядорлик тижорат ипотека банки Кенгаши раиси Ходжаев Ботир Асадиллаевич эгаллаган.
Ботир Ходжаев 1956 йилда Тошкентда туғилган, 1979 йилда Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институтини тамомлаган.