ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат порталида келтирилган хабарга кўра, бугун Ўзбекистон Молия вазирлигидан кетган Рустам Азимов ҳукумат таркибида қолган.
Вазирлар Маҳкамасининг шахсий таркиби эса қуйидагича:
Арипов Абдулла Ниғматович — Ўзбекистон Республикаси Бош вазири.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари: Раматов Ачилбай Жуманиязович; Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси — Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва курилиш индустрияси масалалари комплексининг раҳбари; Азимов Рустам Содиқович — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш комплексининг раҳбари.
Мирзаев Зойир Тоирович — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири — Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари комплексининг раҳбари.
Розуқулов Улуғбек Убайдуллаевич — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, “Ўзавтосанот” акциядордик компанияси бошқаруви раиси — Экспорт салоҳиятини ва машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплексининг раҳбари.
Икрамов Адҳам Илҳомович — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири — Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари.
Норбоева Танзила Камаловна — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси.