Банклар фуқароларга молиявий кўмак беради

Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев давлат банклари олдига қандай вазифалар қўйилганини маълум қилди

ТОШКЕНТ, 15 дек – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида сўзлаган нутқида йирик тижорат банклари раҳбарларига банклар ўз иш услубларини тубдан ўзгартиришлари лозимлигини таъкидлади.

Президентнинг сўзларига кўра, мамлакат банк тизими ва бозор инфратузилмасининг бошқа органлари фаолияти самарадорлигини ошириш долзарб масала бўлиб қолмоқда.

"Афсуски, — деди Мирзиёев, — ҳозирги кунда уларнинг фаолияти бугунги ҳаёт ва иқтисодий ислоҳотлар талабларидан анча ортда қолмоқда. Шунинг учун биз бугунги йиғилишимизга барча йирик тижорат банклари раҳбарларини ҳам таклиф этганмиз. Уларнинг бош вазифаси – бундан кейин ўз иш услубларини тубдан ўзгартириб, фуқароларимиз ва тадбиркорларнинг ҳақиқий ишончини қозонишга ва уларга ҳақиқий кўмакдош бўлишга эришишдан иборат".

Шавкат Мирзиёев давлат банклари олдига қандай вазифалар қўйилганини маълум қилди.

"Шу боис давлат банклари олдига қуйидаги вазифалар қўйилмоқда. Улар ҳар бир оила билан мулоқот ташкил қилиш орқали фуқароларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиши учун қулай имкониятлар яратиши керак.

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев: Халқ рози бўлса, ишимизда унум ва барака бўлади

Шу мақсадда тижорат банклари ва уларнинг жойлардаги филиаллари, ўз имкониятларидан келиб чиқиб, тадбиркорларга молиявий кўмак ва мадад беришни зиммасига олади.

Лўнда қилиб айтадиган бўлсак, банклар энди халқимизни тадбиркорликка, ишбилармонликка ўргатиши ва шунга етаклаши лозим бўлади", — деди у.

Президентнинг фикрича, шунда одамлар боғдорчилик, чорвачилик, ҳунармандлик, касаначилик, хизмат кўрсатиш, сервис ва бошқа соҳаларда тадбиркорлик билан шуғулланиб, кичкина бўлса ҳам ўзининг корхонасини ташкил этиб, қонуний асосда даромад топади, ўзини ҳам, оиласини ҳам молиявий жиҳатдан мустаҳкамлаб, маҳалла, туман ва шаҳар, вилоят ва мамлакат ривожига муносиб ҳисса қўшади.

Янгиликлар лентаси
0