ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Сахаровада жойлашган Миграция маркази тугалланаётган йилнинг 31 декабр куни эрталаб соат 8.00дан 12.00(тушлик) вақтигача фаолият кўрсатади. Бу ҳақда Миграция маркази ахборот хизмати хабар қилмоқда.
"Сахаровадаги Миграция маркази 1-8 январ кунлари таътилга кетади. Марказ ишламайди. Чунки 1-8 январ байрам кунлари ҳисобланади", — дейилган хабарда.
Таъкидланишича, 9 январ куни Миграция маркази одатий иш тартибида ишлайди. Яъни мигрантлар ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича ушбу марказга эрталабки 8.00дан кечки 20.00гача мурожаат қилишлари мумкин.