ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Ленинград вилояти Қонунчилик кенгаши депутатлари Россия Давлат Думасига янги қонунчилик лойиҳасини тақдим этмоқчи. Ушбу янги қонунчилик лойиҳаси махсус лотереяни ютиб олган чет эл фуқароларига Россияда яшаш ҳуқуқини тақдим этишни назарда тутади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Янги лойиҳа эслатмасида ушбу лотерея чет элликларнинг ихтиёрий равишда Россияга кўчиб келишга қаратилган чора-тадбирлар тизимини белгилайди, дейилган.
Россия Грин-картаси ғолиби худди АҚШ Грин-картаси ғолиби сингари каби компьютер ёрдамида аниқланиши таъкидланмоқда. Лотерея ғолибига эса Россияда яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжат тақдим этилади.
Лойиҳа муаллифларига кўра, лотерея ўйинида Россия Федерал ҳукумати томонидан тасдиқланган мамлакатлар аҳолилари иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади. Депутатларнинг айтишича, ушбу рўйхатдан эмиграция даражаси ўта паст бўлган давлатлар ўрин олиши мумкин.
Ташаббус муаллифлари лотерея ўйинларини мутлақо бепул ташкил этишни таклиф қилишмоқда.