ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Ўзбекистонда Прокуратура органлари ходимларининг касб байрамлари белгиланди, деб хабар қилмоқда қалампир нашри.
7 Декабр 2016, 09:24
Хабарда айтилишича, 8 январь – "Прокуратура органлари ходимлари куни" сифатида қайд этилган. Бу таклиф 13 декабрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг саккизинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан бир овоздан маъқулланган.
1992 йил 8 январь санасида "Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони қабул қилинган. Мажлисда сенаторлар буни алоҳида таъкидлашган ва 8 январни "Прокуратура органлари ходимлари куни" деб эълон қилишга қарор қилишган.