Британия ТИВ ўринбосари Ўзбекистонга келади

© AFP 2023 / Fabrice CoffriniБритания байроғи
Британия байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Алан Дункан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида, Ташқи ишлар вазирлигида ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида учрашув ва музокаралар ўтказади

ТОШКЕНТ, 14 дек – Sputnik. Шу йилнинг 16 декабр куни Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Алан Дункан икки томонлама музокаралар ўтказиш учун Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Матбуот хизмати хабарига кўра, ташриф дастуридан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида, Ташқи ишлар вазирлигида ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида учрашув ва музокаралар ўтказиш ўрин олган.

Хабарда Дункан Ўзбекистон раҳбарияти томонидан қабул қилиниши билдирилган.

Янгиликлар лентаси
0