Тошкентнинг 9 майдонида Янги йил арчаси ўрнатилади

© Sputnik / СтрингерТошкентдаги Янги йил арчаси
Тошкентдаги Янги йил арчаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳокимликнинг билдиришича, қарийб 4 гектарлик майдонда байрам арчаси, саҳна, болалар учун аттракционлар, савдо ва овқатланиш шохобчалари бунёд этилади

ТОШКЕНТ, 14 дек – Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, шаҳарнинг жами 9та майдонида Янги йил арчаси ўрнатилади.

Илгарироқ Ўзбекистоннинг асосий Янги йил арчаси "Анҳор-Локомотив" боғига ўрнатилиши хабар қилинганди. Ҳокимликнинг билдиришича, қарийб 4 гектарлик майдонда байрам арчаси, саҳна, болалар учун аттракционлар, савдо ва овқатланиш шохобчалари бунёд этилади. Шунингдек, автотранспорт воситаларининг кириб чиқиши ва тўхташ жойлари ҳам белгиланмоқда. Мазкур майдонга бориш йўлларида кенг ободонлаштириш ва байрамона безаш ишларига старт берилган.

"Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва тегишли мутасадди ташкилотлар байрам кунлари юртдошларимизга байрамона кайфият улашиш мақсадида янги театрлаштирилган дастурлар устида иш олиб боришмоқда", дейилади хабарда.

Бундан ташқари, арчалар одатдагидек "Мустақиллик ва Эзгулик" майдони, Алгоритм даҳасидаги Roison Elektronics корхонаси олди майдони, Юнусобод туманидаги "Сайлгоҳ" майдони, Шайхонтоҳур туманидаги "Хадра" майдони, Яшнобод туманида  Марказий офицерлар уйи (собиқ Авиасозлар саройи) олдидаги майдон, Сергели туманидаги “Бахтдиёр гузари” майдони, Мирзо Улуғбек туманидаги “Локомотив” истироҳат боғи ҳамда Бектемир туманидаги "Қуёшча нури" боғи ҳудудларида ўрнатилади.

Янгиликлар лентаси
0