Тошкентда Ёшлар ҳафталиги бошланди

Oбуна бўлиш
Ёшлар ҳафталиги доирасида Ўзбекистонда бешта олий таълим муассасасининг иқтидорли талабалари ўртасида "Тафаккур синовлари" танловининг якуний босқичи бўлиб ўтиши режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Тошкентда "Эртанги кун бизники, марра бизники!" шиори остида ёшлар ҳафталиги бошланди, деб хабар қилинган Тошкент шаҳар ҳокимлиги расмий сайтида.

Мазкур фестивалда Зулфия номидаги Давлат мукофоти, "Ниҳол" мукофоти совриндорлари, халқаро олимпиадалар, танловлар, спорт мусобақалари ғолиблари, санъат ва маданият намояндалари, таниқли илм-фан арбоблари, хорижий экспертлар иштирок этишмоқда. Фестивал "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим, Маданият ва спорт ишлари вазирликлари, Ўзбекистон Бадиий академияси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган.

Ёшлар Халқаро саммити - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ёшлар сиёсати тўғрисидаги қонунга имзо чекди
"Эртанги кун бизники, марра бизники!" шиори остидаги анъанавий Ёшлар ҳафталиги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларда ёшларнинг иштирокини янада фаоллаштириш, юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга кўмаклашиш, энг иқтидорли йигит-қизларни саралаш, уларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилмоқда", — деб таъкидланган хабарда.

Ҳафталик доирасида Талабалар театр студиялари фестивали ўтказилади. Унда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, Тошкент ахборот-технологиялари университетининг Нукус филиали, Навоий давлат кончилик институти, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти талабаларининг театр жамоалари миллий ва жаҳон адабиёти асарлари асосида саҳналаштирилган спектаклларни намойиш этади. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида ташкил этиладиган спектакллар намойишига ёш томошабинлар баҳо беради. Фестивалнинг энг сара асари Ўзбек Миллий академик драма театрида намойиш этилади.

Ёшлар ҳафталиги доирасида мамлакатимиздаги бешта олий таълим муассасасининг иқтидорли талабалари ўртасида "Тафаккур синовлари" танловининг якуний босқичи бўлиб ўтади.

Ҳафталикнинг лойиҳаларидан яна бири Ўзбекистонда ёшлар туризмини ривожлантириш, туман ва шаҳарларнинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилишга қаратилган "Янги нигоҳ" видеороликлар танлови совриндорларини тақдирлаш маросимидир.

Мазкур танловга турли йўналишлар бўйича 500 дан ортиқ ижодий иш келиб тушган. Fолиблар ҳафталик давомида интернет фойдаланувчилари томонидан овоз бериш йўли билан аниқланади.

Банкомат - Sputnik Ўзбекистон
ШҲТнинг "ёшлар пластик картаси" 2017 йилда ишга тушади
Ҳафталик доирасида кинематография соҳасида ёш истеъдодларни излаб топиш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ёш киноижодкорларнинг қисқа метражли фильмлари “PROlogue” фестивали ташкил этилмоқда. Ушбу танловга юзга яқин ҳаваскор ва профессионал киноижодкор ўз ижод намуналарини тақдим этган.

Мода ва дизайн фестивали – ҳафталикнинг энг ёрқин лойиҳасидир. Ушбу фестиваль анъанавий модалар ҳафталикларидан тубдан фарқ қилиб, унинг доирасида "Мода лабораторияси" намойиши, миллий либослар ва замонавий модельерлар дефилеси, ёш ҳунарманд ва рассомлар кўргазмалари, маҳорат дарслари ташкил этилади.

Ҳафталик давомида "Қувноқлар ва зукколар" кўрик-танловининг якуний босқичи ўтказилади. Танловда Самарқанд давлат университети, Андижон қишлоқ хўжалиги институти, Бухоро муҳандислик-технология институти, Тошкент автомобиль-йўллар институти, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти жамоалари баҳслашади.

Ҳафталикда "MIT.uz" лойиҳаси доирасида ахборот-технологиялари соҳасида, хусусан, интернет тармоғида миллий сигментни ривожлантириш борасида изланишлар олиб бораётган ёш дастурчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган танлов совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилади.

"Туркистон" саройида "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0