ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Шавкат Мирзиёев 14 декабр куни қасамёд қабул қилади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 4 декабрь куни бўлиб ўтган президент сайловида 88,61 % овоз тўплаб ғолиб бўлган эди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 92-моддасига биноан, Президент Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси йиғилишида қуйидаги қасамёдни қабул қилган пайтдан бошлаб ўз лавозимига киришган ҳисобланади: "Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, Республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан".