ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Мадриднинг «Реал» жамоаси ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду France Football нашрининг анъанавий йиллик соврини — "Олтин тўп" соҳиби бўлди.
Португалиялик футбол юлдузи учун бу тўртинчи "Олтин тўп" соврини бўлди. France Football 2008, 2013, 2014 йилларда ҳам Роналдуни ушбу совринга лойиқ деб топган эди. Нуфузли соврин топширилиш маросимида, Японияда режалаштирилган ўйинга тайёргарлик туфайли, Роналдунинг ўзи иштирок эта олмади.
France Football нашри "Олтин тўп" совринин 1956 йилда жорий қилган. Соврин европа қитъасида йилнинг энг яхши футболчисига берилади. Футболчини спорт журналистлари танлайди.
Le vainqueur du Ballon d'Or France Football 2016: CRISTIANO RONALDO #ballondor pic.twitter.com/IP5J2s7pqk
— France Football (@francefootball) 12 декабря 2016 г.