Ўзбекистондан Қозоғистонга "одам савдоси" тўхтатилди

© Foto : pixabay.comАёллар оёғи
Аёллар оёғи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жиноятчилар Ўзбекистонлик қизларни қўшни мамлакат ресторанларда ишлаш баҳонасида Қозоғистонга олиб чиқиб "жинсий қулликка" топширган.

ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Ўзбекистон ҳуқуқни сақлаш органлари қизларни Қозоғистонга "жинсий қуллика" жўнатиш каналини ташкил қилган жиноятчини қўлга олди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Тошкент вилояти Бекобод туманида яшовчи 24 ёшли Елена Орлова Ўзбекистонлик қизларга, Қўшни малакат ҳудудида юқори маошли иш ваъда бериб, уларни "жинсий қулликка" топшириб юборган.

"Елена Орлова Тошкент ва Сирдарё вилоятлари ҳудудида ёш қизларга Қозоғистоннинг нуфузли ресторанларда юқори маошли официантка бўлиб ишлашни ваъда бериб, уларни "Ғишткўприк" халқаро чегара-назорат пунктидан ўтказиб юборган. Чимкентда уларни бир неча сауна эгаси бўлган Регина исмли Қозоғистон фуқароси кутиб олган. Ҳар бир жўнатилган қиз учун Орлова 400 доллардан олган», — деди ҳуқуқни сақлаш органлари вакили.

Жиноятчи навбатдаги "тирик товар" партиясини жўнатиш вақтида Ўзбекистон МХХ ходимлари томонидан қўлга олинган. Унга нисбатан ЖКнинг 135 (Одам савдоси) моддасига биноан иш қўзғатилди. Суд Елена Орловани 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида қарор чиқарди, лекин енгиллаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олиб, белгиланган жазо бир йил шартли жазога алмаштирди.

Янгиликлар лентаси
0