ТОШКЕНТ, 13 дек – Sputnik. Европа мамлакатларидан Ўзбекистонга бўлган талаб 200-300%га ошди деб хабар қилмоқда podrobno.uz, Наргиза Нишонова-Рихтер (FIJET) хабарига асосан.
Ғарб мамлакатларида Ўзбекистон маданий, тарихий, меъморчилик, археологик ва экологик саёҳатлар маскани ҳисобланади.
Европа туристик соҳалари экспертлари фикрига кўра, ушбу енгиллаштиришлар туфайли Ўзбекистонга келаётган туристлар сони бир неча баробар ўсиши кутилмоқда.
“Ўрта Осиё мамлакатлари орасида сайёҳлик дурдонаси бўлган Ўзбекистонга бюрократик жараёнлар туритстлар ўсишига халал бераётган эди. Ушбу тўсиқларни олиб ташлаш сайёҳлар ва тероператорлар учун ҳақиқий совға бўлди”, — дейди Pinneaple Tours компанияси вакили Вальтер Хофер.
“2017 йилда Ўзбекистонга боришни орзу қилаётган сайёҳлар сони 1,5 баравар ўсди. Бизнинг маълумотларимизга кўра ушбу рақамлар январ-феврал ойларида яна 1,5 бараварига ўсиши мумкин, чунки айнан ўша ойларда кўплаб туристлар саёҳат ҳақида қарор қабўл қилишади”, деди Albatros Tours компанияси вакили Юрген Шнайдер.
“Импульсив характерга эга бўлган французлар, одатда, энг сўнгии дамда, саёҳат ҳақида қарор қабул қилишади. Визалар бекор қилингани бунга яхши имконият яратади”, — деди Consult Voyages вакили Монки Бенайке.