ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Бортида Оксана Чусовитина бўлган самолёт портлаш хавфи туфайли қўнишга мажбур бўлди, деб хабар қилмоқда "Даракчи" нашри.
"Парвоз вақтида самолётга портловчи модда қўйилгани ҳақида хабар берилди, – дейди гимнастикачи. – Биз эндигина Нью-Йорк шаҳри устидан учиб ўтгандик, бу хабардан 10 дақиқа ўтгач, самолёт орқага қайтиб, Нью-Йоркка қўнди. Барча йўловчилар эвакуация қилиниб, рейс бекор қилинди. Энди эртага учиш мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилдик".
Оксана Чусовитина етти маротаба Олимпиада мусобақаларида иштирок этиб, Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган ягона спортчи ҳисобланади. У 2016 йилда Рио-де-Жанейрода ўтказилган 56 кунлик Олимпиада мусобақаларида 41 ёшга тўлганига қарамай, иштироки билан барчани ҳайратга солди.