ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Тошкент — Чирчиқ — Чимён йўлининг узунлиги 20 км бўлган икки бўлаги тўлиқ таъмирдан чиқди, деб хабар қилмоқда nuz.uz нашри, Ўзбекистон Молия вазирлиги хабарига асосан.
4Р6-сонли автомобил йўлининг 66,6 — 76,5 ва 80 — 81 километрлари капитал таъмирдан чиқди. Ремонт қилинган йўлнинг умумий майдо 95 минг кв. метрдан ошди.
2016 йил охирига қадар Ўзбекистонда 512 км автомобил йўллари таъмирдан чиқади. Ундан ташқари мавжуд бўлган автомобиллар турар жойларига 8,7 минг кв.метр асфальт ётқизилди, узунлиги салкам 10 км бўлган йўл чети мустаҳкамланди.
Шунингдек, йўлнинг узунлиги 1 км бўлган қисмига светодиодли ёритиш тизими ва металл тўсиқлар ўрнатилди.