Тошкентда сохта адвокат қўлга олинди

Oбуна бўлиш
Олий маълумотга эга бўлмаган товламачи узоқ вақт давомида ёлғондакам адвокатлик фирмаси фаолияти юритган.

ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Ўзбекистон ҳуқуқни сақлаш органлари сохта адвокат фирмаси очган фуқарони ҳибсга олишди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Олий маълумотга эга бўлмаган 35 ёшли Азизжон Хусенов узоқ вақт давомида фуқароларга сохта нотариал ва адвокатлик хизматлари кўрсатиб келган. Хусусан, жиноятчи  турли суд ишларида фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун улардан катта пул талаб қилган.

“Тошкент вилояти МХХ ходимлари Азизжон Хусеновни пойтахт кафеларидан бирида фуқародан товламачилик йўли билан 4,5 минг $ олаётган вақтда ҳибсга олишди. Ушбу пуллар пойтахт судии ыарори билан давлат фойдасига мусодара қилинган, Қибрай туманида жойлашган уй иши бўйича қабул қилинган суд қарорига норозилик аризаси ёзиш учун олинган. Табиийки, жиноятси ҳеч қандай ҳуқуқий фаолият олиб боришни режалаштирмаган ва пулни олгандан кейин қочиб кетмоқчи бўлган”, — дейилган хабарда.

Тергов давомида Хусенов ўз айбига тўлиқ иқрор бўлди. Ушбу иш юзасидан Ўзбекистон ЖКнинг 168 ва 211 моддаларига биноан жиноий иш қўзғатилди.

Янгиликлар лентаси
0