Россияга Times New Roman шрифтини сотишмади

© Sputnik / Murad OrujovЖурналист фаолияти
Журналист фаолияти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бир неча босма ҳарфлар мажмуаси эгаси бўлган Monotype Imaging компанияси Россияда ишлаб чиқилган Astra Linux операцион тизимига энг оммавий шрифтларни сотишдан воз кечди.

ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Бир неча шрифтлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган АҚШнинг Monotype Imaging компаняси Россияда ишлаб чиқарилган Astra Linux операцион тизимига энг оммавий бўлган Times New Roman, Arial, Verdana ва Tahoma шрифтларини сотишдан воз кечди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Astra Linux яратувчилари раҳбари Юрий Сосниннинг айтишига қараганда, америкалик компания ушбу шартнома имзолашга бошидан хайрихох бўлмаган. Улар шрифтлар учун жуда юқори баҳо сўраган ва музокараларда ҳам етарли фаоллик кўрсатишмаган.

 

Monotype Imaging компаняси дастлаб ўз шрифтларидан фойдаланилганда  ҳар бир иш ўрни учун 650 евро талаб қилишган, кейинчалик шрифтлар сони қисқартириш йўли билан ушбу нархни 130 еврога туширилган. Энг сўнгги дамда эса, Россияга нисбатан қўлланилган санкциялар баҳонасида, "НПО РусБИТех" компанияси билан шартнома имзолашдан воз кечишган.

Times New Roman — шрифти 1932 йилда Англиянинг Times газетаси учун рассом Виктором Лэрдент томонидан яратилган.  

Лэрдент ўша вақтда мавжуд бўлган Plantin шрифтини олиб, ундаги ҳарфларнинг қаторнинг ҳар томонига чиқиб турадиган узун “думларини” қисқартирган ва керакли жойларда ҳарфлардаги чизиқлар қалинлигини оширган. Натижада сифти паст қоғозда кўзга яхши кўринадиган, ўқишга қулай шрифт пайдо бўлган.

Ўша вақтлардан бери Times New Roman “The Times” нашрининг “визит карточкаси”га айланган. Ундан ташқари кўплаб малкатларлар ушбу шрифтни давлат расмий шрифти, дипломатик ҳужжатлар расмий шрифти сифатида расман қабул қилган. Windows ва Mac OS операцион тизимларида ушбу шрифт энг биринчи ва асосий шрифт сифатида ўрнатилган.

 

Янгиликлар лентаси
0