Ўзбекистон ва Украина орасида савдо-сотиқ камаймоқда

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишКиев
Киев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Камайиш асосан Украина экспортида сезилмоқда, Ўзбекистондан олиб келинаётган товарлар ҳажми бор йўғи 3-7 %га камайган холос.

ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Ушбу йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистон ва Украина орасида савдо-сотиқ ҳажми ўтган йилнинг ушбу даврига қараганда 20%га камайиб, 180 млн $ни ташкил қилди. Бу ҳақида Украинанинг Тошкентдаги элчихонаси хабар қилмоқда.

АэроСвит - Украина авиакомпанияси самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Украина "Тошкент – Киев" авиақатновини қайта тиклаш тарафдори

Хабарда айтилишига кўра, ушбу кўрсаткич асосан Украина экспорти ҳисобига қисқарган, Ўзбекистон экспорти ҳажми эса – бор-йўғи 3-7 %га камайган холос.

Мамлакатлар орасида савдо-сотиқ ҳажми камайиши ўтган йилдан бери кузатилмоқда. 2015 йил якунларига қараганда иқтисодий алоқалар ҳажми 40%га камайган, 2016 йилнинг биринчи ярмида эса – 11 %га. Украина ҳукумати томонидан ушбу вазиятни яхшилашга уринишлар бўлишига қарамасдан, камайиш давом этмоқда.

“Савдо-сотиқ ҳажми камайишининг асосий сабаби Украина товарларининг Россия ҳудудидан транзити чеклангани ва Донбассдаги можаро билан боғлиқ иқтисодий кризис бўлмоқда. Украина Россия ҳудудини четлаб ўтиб, Озарбайжон ва Қозоғистон орқали маҳсулот олиб киришга ҳаракат қилмоқа. Лекин ушбу йўналиш ҳозирча қиммат ва кўп вақт талаб қилади”, — деди элчихона ходими.

Савдо-сотиқни қўллаб қувватлаш мақсадида Украина Тошкент – Киев парвозларини қайта тикламоқчи ва Каспий денгизи орқали маҳсулотлар транзитининг нархини янада рақобатбардош қилмоқчи. Қулай йўналиш очилганидан кейин Украина Ўзбекистон орқали Ўрта Осиёнинг  бошқа мамлакатларига ҳам маҳсулотлар еткизиб бериши мумкин.

Украина экспортининг асосий йўналишлари бу – кимё, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика саноати маҳсулотларидир. Украинанинг Ўзбекистондан импорти эса кимё, енгил, металлургия ва қишлоқ хўжалиги саноати маҳсулотларидир.

Янгиликлар лентаси
0