ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Ўзбекистоннинг асосий Янги йил арчаси бу йил бошқа жойга — "Анҳор-Локомотив" кўнгилочар боғи олдидаги майдонга ўрнатилади. Бу ҳақда "Даракчи" хабар қилмоқда.
© darakchi.uzЯнги йил арчаси "Анҳор-Локомотив" кўнгилочар боғи олдидаги майдонга ўрнатилади
Янги йил арчаси "Анҳор-Локомотив" кўнгилочар боғи олдидаги майдонга ўрнатилади
Илгари Янги йил арчаси ҳар йил сўнгида анъанавий равишда Тошкентдаги Мустақиллик майдонига ўрнатиб келинарди.
Ижтимоий тармоқдаги "Водители Ташкента" саҳифасида Янги йил арчасини ўрнатиш учун жойни ҳозирлаш мақсадида олиб борилаётган қурилиш ишларининг суратлари пайдо бўлди.
© darakchi.uzЯнги йил арчаси "Анҳор-Локомотив" кўнгилочар боғи олдидаги майдонга ўрнатилади
Янги йил арчаси "Анҳор-Локомотив" кўнгилочар боғи олдидаги майдонга ўрнатилади