Ўзбекистон ўз озиқ-овқат маҳсулотларини Сеулда тақдим этди

© Sputnik / СтрингерТошкентда мева-сбзавот ярмаркаси
Тошкентда мева-сбзавот ярмаркаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сеулда бўлиб ўтган World Food Expo Korea-2016 халқаро озиқ-овқат кўргазмасида ўзбекистонлик тадбиркорлар ҳам иштирок этиб 200 минг $лик шартномала имзолашди.

ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Корея пойтахтида бўлиб ўтган World Food Expo Korea-2016 халқаро озиқ-овқат кўргазмасида Ўзбекистон корхоналари ўз маҳсулотлари ва хизматлари билан иштирок этди, деб хабар қилмоқда “Жаҳон” ахборот агентлиги.

Ўзбекистонлик тадбиркорлар 200 минг $ дан ортиқ экспорт шартномалари имзолашди. Бундан ташқари бир неча мамлакат корхоналари билан мева-сабзавотлар еткизиб бериш, ушбу соҳада турли хизматлар кўрсатиш ҳақида ҳамкорлик ўрнатишга келишиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўрик, олча, узум, ёнғоқ, каром ва бошқа мева-сабзавотлар экспорти бўйича Ўзбекистон дунёнинг етакчи мамалкатларидан биридир. Мамлакат қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган кетма-кет изчилислоҳотлар натижасида охирги уч йилда мева-сабзавот экспорти ҳажми уч баробардан ошди.

Янгиликлар лентаси
0