Ўзбекистон аҳолисининг 99% - жуда кўп туз истеъмол қилар экан

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишкатта қозонда овқат пишириш
катта қозонда овқат пишириш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маълумки кўп туз истеъмол қилиш - қон босими ошиши, юрак хасталиклари ва инсульт хавфини кучайтиради. Ушбу хасталиклардан дунёда йилига 1,7 млн киши вафот этади.

ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) 2015-2016 йилларда ўтказган тадқиқотига асосан Ўзбекистон аҳолиси ош тузини ҳаддан зиёд миқдорда истеъмол қилар экан, Sputnik мухбири хабарига аосоан.

Ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Ўзбекистонда кунига ЖССТ тавсия қилган миқдордан кўра анча кўп туз истеъмол қилинар экан. ЖССТ кунига бир киши 5 граммдан кам туз истеъмол қилишни маслаҳат беради. 5 грам туз — ярим чойқошиқ.

"Аҳоли соғлиғини яхшилаш — Ўзбекистон ҳукуматининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.Шунинг учун ўтказилган ушбу тадқиқот натижалари бу йўналишда муҳим стратегия ишлаб чиқаришда муҳим рол ўйнайди", — дейилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Кўп ҳолларда одамлар кунига қанча туз истеъмол қилаётганини ўзлари ҳам билмайди. Одатда инсон танасига энг кўп туз қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотлари билан бирга киради. Масалан нон билан. Тузни кўп истеъмол қилиш қон босимининг ошиши, юрак хасталиклари ва инсульт хавфини оширади.

Вакцинация - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда аҳоли тиббий хизмат учун қанча пул сарфлаши ўрганилади

Бутун дунё аҳолиси ЖССТ маслаҳатига амал қилиб кунига 5 граммдан кам туз истеъмол қилганида, дунёда ҳар йили 1,7 миллион кишининг умрини сақлаб қолиш мумкин бўлар эди, — дейилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Шифокорлар ўтказган тадқиқодига кўра, Ўзбекистонда 18-64 ёшли аҳоли томонидан кунига ўртача 15 грамм туз истеъмол қилинар экан.

Статистик маълумотлар одатда,  меъёридан кўп, ўртача ва кам гуруҳларга бўлинади, лекин Ўзбекистонда аҳоли туз истеъмол қилиш мавзусида ўтказилган тадқиқот натижаси қуйидагини кўрсатди:

Меъёридан 3 баравар кўп, яъни 15 граммдан ортиқ туз истеъмол қиладиганлар сони аҳолининг 46,5 %ни ташкил қилди.

Меъёридан 1,5-2 баравар кўп, яъни 7,5дан  - 15 граммгача  туз истеъмол  қилардиганлар сони аҳолининг 53,2 %ни ташкил қилди.

Меёрида ва ундан сал ортиқ,  яъни кунига 7,5 граммгача туз истеъмол қиладиганлар сони бор-йўғи — 0,3% ни ташкил қилди.

Тадқиқотчилар аниқлашига кўра, туз истеъмол қилиш, аёл ва эркак бўлишига ва шаҳар ёки қишлоқда яшашига боғлиқ эмас экан.

Янгиликлар лентаси
0