Қоҳирада ибодатхона портлашида 25 киши қурбон бўлди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишҚоҳирадаги насронийлар ибодатхоналаридан бири
Қоҳирадаги насронийлар ибодатхоналаридан бири - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Рейтер агентлиги тарқатган дастлабки хабарларга кўра, насронийларнинг анъанавий якшанба ибодати вақтда кимдир одамлар жамланган хонага портлловчи мослама ташлаган.

ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Миср пойтахтида жойлашган Авлиё Марк ибодатхонасида содир бўлган портлашда камида 20 киши қурбон бўлди деб хабар қилмоқда РИА Новости

Миср Соғлиқни сақлаш вазири Қоҳирадаги кубтларга тегишли бўлган ибодатхонада портлаш оқибатида 25 киши қурбон бўлганини ва 31 киши жароҳатланганини хабар қилди.

Рейтер агентлиги тарқатган дастлабки хабарларга кўра, анъанавий якшанба ибодати вақтда кимдир одамлар жамланган хонага портлловчи мослама ташлаган.

Кубтлар – Миср ҳудудида яшовчи энг қадимий миллат вакилларидир. Қадимий юнон тилида “Кубт” – бу “Мисрлик” дегани. Бугунги кунда Мирсда ўртача 6 миллонга яқин кубтлар яшайди. Уларнинг аксарияти насроний динига мансуб.

​Some pictures from today's explosion near Coptic Orthodox cathedral in #Cairo via @youm7 #Egypt pic.twitter.com/4I8e6IYUoK

Янгиликлар лентаси
0