Атамбаев ҳозирча Ўзбекистонга сафар режалаштирмаган

© Sputnik / Табылды КадырбековҚирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистон президенти бу йил фақат Россия ва Ҳиндистонга, келаси йил бошида эса - Хитойга сафар режалаштирган.

ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ҳозирча Ўзбекистонга ташриф режалаштирмаган, бу ҳақида президент журналистларга якшанба куни хабар қилди.

“Кун тартибида бундай масала йўқ. Бу йил мен Ҳиндистон ва Россияга бораман. Келаси йилнинг январида Хитойга ташриф режалаштирилган”, — деди Атамбаев.

Атамбаев айтишига қараганда, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган телефон суҳбатида бошқа масалалар қаторида, икки мамлакат давлат раҳбарларининг ташрифи ҳақида ҳам сўз юритилган. Қирғизистон президенти фикрига кўра, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамда ҳудуддаг барча мамлакатлар орасида дўстона қўшничилик муносабатларини сақлаб қолиш ўта муҳимдир.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин, ОАВда пайдо бўлган хабарларга асосланиб, Атамбаев Ўзбекистон ташриф режалаштираётганини хабар берган эдик.

Янгиликлар лентаси
0