ОАВ: Намангандаги ертўлада бедарак йўқолган болалар яшаётгани аниқланди

© Sputnik / Максим Григорьев / Медиабанкка ўтишТашландиқ жой
Ташландиқ жой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қўқон шаҳри, Чуст, Поп, Андижон ва Гулистон туманидан бўлган 13-14 яшар бедарак йўқолган болалар Намангандаги қурилиши битмаган уй ертўласида яшаб юргани маълум бўлди

ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Наманганда жойлашган ертўлада бедарак йўқолган болалар яшаётгани аниқланди, деб хабар қилмоқда кун.уз нашри "Постда" газетасига таянган ҳолда.

Хабарда таъкидланишича, Қўқон шаҳри, Чуст, Поп, Андижон ва Гулистон туманидан бўлган 13-14 яшар бедарак йўқолган болалар Намангандаги қурилиши битмаган уй ертўласида яшаб юришгани маълум бўлган. Маълумотга кўра, улар ертўлада 6-7 ой давомида яшаб келишган.

"Наманган вилояти ИИБ капитани Д. Худойбердиевнинг айтишича, сўнгги пайтларда бошқа вилоятлардан келиб қолган вояга етмаганлар кўпайган, улар тиланчилик ва ўғрилик билан шуғулланиб, тунлари ертўла ва хиёбонлардан паноҳ топмоқда.
Жорий йил давомида биргина Наманган шаҳридаги ертўлалардан 400 нафардан ортиқ киши қўлга олинган бўлиб, уларнинг асосий қисмини вояга етмаган болалар ташкил этади", — деб таъкидланган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0