ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Хитой халқаро радиосининг веб-саҳифасида эълон қилинган мақола Хитой Ижтимоий фанлар академиясининг Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё институти катта илмий ходими Су Чан қаламига мансуб.
Мақолада Ўзбекистонда ушбу муҳим сиёсий тадбир муваффақиятли ўтгани Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликнинг муҳим кафолати ҳисобланиши қайд этилган, деб ёзган "Жаҳон" АА.
Хитой халқаро радиоси алоҳида таъкидлаганидек, Ўзбекистон ўз тараққиёт йўлини танлаган, "сиёсий тизим миллий манфаатлар ҳисобга олинган ҳолда шаклланган, ислоҳотларнинг миллий модели эса бозор иқтисодиётига асосланган. Кўпгина йўналишларда юқори натижаларни намоён этаётган фаровон Ўзбекистон ривожланишнинг янги тарихий босқичига кирмоқда".
Шунингдек, мазкур мақолада ўзбек халқи мустаҳкам, қатъиятли ва кучли феъл-атворга эга эканлиги ҳам қайд этилган.
Юқоридагилар билан бирга, муаллиф Хитой Халқ Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ўзаро муносабатлар масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратган. У икки мамлакат ўртасидаги алоқалар ўзаро ишонч ва ҳурмат асосида тобора ривожланиб бораётганини эътироф этар экан, Ўзбекистон Хитойнинг дўсти ва ишончли шериги бўлган ва шундай бўлиб қолаверишини, амалдаги келишувларга биноан, икки томонлама ҳамкорлик янада мустаҳкамланишига комил ишонч билдирган.