Атамбаев қирғиз амалдорларининг ноқонуний мол-мулкларини тортиб олмоқчи

© Sputnik / Табылды КадырбековҚирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Алмазбек Атамбаев давлат хизматчиларининг даромад манбаини текшириш ваколатига эга бўладиган махсус механизмни яратиш зарур, деб айтди

ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевга кўра, бордию мансабдор шахс ўз даромади ва мол-мулкининг қонунийлигини исботлаш имконига эга эмасс экан, уларни давлат фойдасига мусодара қилмоқ керак. Спутник Қирғизистон хабарига кўра.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Атамбаев - 60 ёшда: Қирғизистон президентининг оммани лол қолдирган 10 та гапи
Халқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан сўзлаган нутқида, Қирғизистон президенти, шунингдек, кейинги йилларда расмий Бишкек давлат бошқаруви тизимида коррпуцияни томири билан суғуриб ташлаш учун жиддий ҳаракатларни амалга оширганини айтиб ўтган.

"Давлат хизматчилари даромад манбаини текшириш учун махсус механизмларни яратиш муҳим аҳамиятга эга. Бордию, мансабдор шахс ўз даромади ва мол-мулкининг қонунийлигини исботлаш ҳолатида эмас экан, уларни давлат фойдасига мусодара қилмоқ керак. Зеро, шу билан тўпланиб қолган ижтимоий масалаларимиз ўз ечимини топса", — деб айтган Атамбаев.

Қирғизистон президенти давлат органлари максимал даражада шаффоф ҳолатга келтириш учун қўлдан келганча ҳаракат қилиш кераклигини қўшимча қилган.

"Буларнинг барчаси фуқароларимизнинг давлат институтларига бўлган ишончини қайтариш учун керак", — деб айтган Атамбаев.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда барча давлат хизматчилари даромад декларациясини тўлдиришлари шарт этиб белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0