ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Терговчилар Кубаннинг Динской районида ўзбекистонлик беш кишининг ҳаётига зомин бўлган ёнғин сабабларини аниқлашмоқда, деб хабар берди РИА Новости ўлка тергов қўмитаси матбуот хизматига таяниб.
Пайшанба куни эрталаб ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига Красноселский қишлоғидаги маиший чиқиндилар тўпланадиган жой олдидаги вагон уйчада ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар қилинди.
Дастлабки тергов-суриштирув маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар Ўзбекистон фуқаролари бўлишган.
Ҳозирда ёнғин сабаблари аниқланмоқда.