Туркия Германияга жавобан немисларни аэропортда узоқ ушлаб турди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишОтатурк номидаги халқаро аэропорт
Отатурк номидаги халқаро аэропорт - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дипломатик паспортга эга немисларга нисбатан 7 декабрдан бошлаб алоҳида текширув бошланди. Улар учун Туркияга кириш-чиқишга жиддий текширувдан кейингина рухсат берилмоқда

ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. РИА Новости. Немис дипломатик паспорти эгалари Истанбулдаги Отатурк халқаро аэропортидаги назорат пунктларида жиддий текширувдан ўтказилмоқда. Бу Германиянинг Туркия парламенти вице-спикери Айше Нур Бахчекапилига нисбатан ҳурматсизлиги учун жавоб чораси бўлди, деб хабар берди РИА Новости Anadolu агентлигига асосланиб.

Туркия президенти Тойип Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон
Эрдўғон: Туркия ҳам ШҲТга аъзо бўлиши мумкин

Айше Нур Бахчекапили Кёлн аэропортида ватанига қайтмоқчи бўлганида 45 дақиқа ушлаб турилди. Полиция Бахчекапили ҳужжатлари солинган сумкани ўғирлатиб қўйганидан сўнг Туркия консуллигида олган вақтинчалик паспортини ҳақиқий эмас деб топди. Туркия президенти Тайип Эрдўғон немисларнинг бу ҳаракатини танқид қилди ва жавоб чорасини кўришини айтди, ГФРнинг Анқарадаги элчиси эса Туркия ТИВга чақирилди.

"Улар террорчиларни қабул қилмоқда ва мамлакатга жойлаштирмоқда,  лекин давлат парламенти вице-спикерини аэропортда бир неча соат ушлаб қолишади. Биз ҳам уларга нисбатан шундай қилмаслигимиз керакми? Агар шундай қилсак, улар Эрдўғонни диктатор, дейишни бошлашади! Агар бу воқеага алоқадор мансабдорларга чора кўрилмаса, Туркия ҳам худди шундай жавоб қайтаради", — деб баёнот берганди Эрдўғон Анқарадаги маҳаллий маъмурият раҳбарияти билан учрашувда.

Дипломатик паспортга эга немисларга нисбатан 7 декабрдан бошлаб алоҳида текширув бошланди. Улар учун Туркияга кириш-чиқишга жиддий текширувдан кейингина рухсат берилмоқда. 

Маълум қилинишича, кеча Германиянинг дипломатик паспортга эга тўрт фуқароси назорат пунктида узоқ ушлаб турилгани боис ўз авиарейсларига кеч қолишган.

Янгиликлар лентаси
0