ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. АҚШ янги сайланган президенти Доналд Трампнинг маслаҳатчиси Картер Пейж Москвага беш кунлик ташриф билан келди,деб хабар қилмоқда РИА Новости.
"Мен йирик бизнесменлар ва жамият арбоблари билан учрашаман… Москвада 13 декабргача бўламан.", - деди Пейж РИА Новости мухбирига.
Пейж ўзининг олдинги чиқишларида АҚШ янги президенти маъмуриятига Россия ва АҚШ муносабатлари салоҳиятига ишонадиган кишилар кераклигини таъкидлаган эди. Унинг сўзларига қараганда икки мамлакат орасидаги суҳбатни, Россия раҳбари Владимир Путинга ишонмасдан туриб, амалга оширишнинг иложи йўқ.
АҚШ ОАВлари Пейжнинг Москвага ташрифи ҳақида сўзлаб беришар экан, унинг Россияга нисбатан бўлган АҚШ сиёсатини жиддий танқид қилганини эсга олишди.
Эслатиб ўтамиз, бир неча йил олдин Картер Пейж Москвада Merrill Lynch сармоялар банки бўлимида ишлаган эди. Шунингдек, АҚШ махфий хизматлари ҳам Пейж ортидан кузатуб олиб боришганини тасдиқлашди.