ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Ушбу йилнинг 1 декабридан бошлаб, UZDIGITAL TV компанияси рақамли телеканаллар сонини 60тага етганини хабар қилди
"Ҳурматли абонентлар! 2016 йилнинг 1 декабрдан бошлаб «UZDIGITAL TV» рақамли телеканаллар провайдери Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида телеканаллар сонини 60тага еткизди", — дейилган компания хабарида.
Фақат "Микс" пакетига уланган абонентлар 60та рақамли телеканал томоша қилишлари мумкин. Пакетдан фойдаланиш учун абонент "DVB-T2" технологиясида ишлайдиган рақамли тюнер бўлиши шарт. Эслатиб ўтамиз, "Микс" телеканаллар пакети нархи — ойига 15 минг сўм.
UZDIGITAL TV 2009йилда ташкил қилинган бўлиб, бугунги кунда Ўзбекистонда энг йирик рақамли телевидение хизматлари кўрсатувчи компания ҳисобланади.