Патриарх Кирилл Мирзиёевга муваффақият тилади

© Sputnik / Олег Минеев / Медиабанкка ўтишМоскова ва бутун Россия патриархи Кирилл
Москова ва бутун Россия патриархи Кирилл - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Рус православ черкови бош руҳонийси патриарх Кирилл, Ўзбекистон янги президентига унинг ушбу улуғ лавозимга сайланиши халқ ишончидан дарак деди.

ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Москва ва бутун Россия патриархи Кирилл  Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон президенти лавозимига сайланиши муносабати билан табриклади ва келажакда ҳам Тошкентдаги Рус православ черкови ҳамда Ўзбекистон  ҳукумати орасида ҳамкорлик давом этишига умид билдирди.

"Сиз узоқ йиллар давомида ўз халқингизга фидокорона хизмат қилдингиз. Барча куч ва қобилиятингизни мамлакат ривожланиши ва фуқаролар фаровонлиги йўлида сарфладингиз. Бўлиб ўтган сайлов Ўзбекистон аҳолисининг сизга бўлган ишончини намойиш қилди. Улар ўз келажакларини ва бугунги кундаги муҳим муаммоларни сиз билан биргаликда ҳал қилишни умид қилмоқдалар", — дейилган РПЧ раҳбари хабарида.

Шунингдек, Патриарх Кирилл Ўзбекистон раҳбарига ўзбек халқига маъсулият билан хизмат қилишда соғлиқ ва муваффақият тилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 4 декабр куни бўлиб ўтган президент сайловида ЎзЛиДеП номзоди Шавкат Мирзиёев 88%дан ортиқ овоз тўплаб, ишончли ғалаба қозонди. Сайловда эришган ғалабадан сўнг Шавкат Мирзиёев кўплаб мамлакатлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарларидан табрик сўзлари қабул қилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0