Москвада Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатиш таклифи қабул қилинди

© Sputnik / СтрингерМосква марказидаги Ислом Каримов хиёбони
Москва марказидаги Ислом Каримов хиёбони - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Октябр бошида Сергей Собянин Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш ва сиёсий дўстона ҳаракат сифатида, Москва марказида жойлашган хиёбонлардан бирини Ислом Каримов номи билан аталиши ҳақида қарор қабул қилган эди.

ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Москвада Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатилади. Ушбу қарор бугун бўлиб ўтган Москва шаҳар думасининг Монументал санъат комиссиясида якдиллик билан қабул қилинди.

“Биз ушбу ёдгорлик қурилишини бир овоздан қўллаб-қувватладик”, — деди комиссия раиси Игор Вознесенский.

Октябр бошида Москва шаҳар ҳукумати кенгашида мэр Сергей Собянин  Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш ва сиёсий дўстона ҳаракат сифатида, Москва марказида жойлашган хиёбонлардан бирини Ислом Каримов номи билан аталиши ҳақида қарор қабул қилган эди.

Ислом Каримов хиёбони Ўзбекистон элчихонаси яқинидаги 1-Казачий кичик кўчасида жойлашган.

Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов 2 сентябр куни 78 ёшиида вафот этган эди. Ислом Каримов она юрти Самарқандда мусулмончилик урф-одатларига кўра дафн этилган.

Янгиликлар лентаси
0