Мирзиёев ҳокимларни сайлов йўли билан тайинлашни таклиф қилди

© AFP / POOL / Anvar Ilyasov Шавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти маҳаллий ҳокимларни сайлов йўли билан танлашни таклиф қилди. Айни дамда шаҳар ва вилоят ҳокимлари президент томонидан тайинланади.

ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Ўзбекистонда шаҳар ва вилоят ҳокимларини тайинлаш  халқ сайлови йўли билан амалга оширилиш тартиби киритилиши мумкин.

"Маҳаллий сайловлар ҳақида ҳам ўйлаб кўриш керак. Албатта, бу бир кунда бўладиган иш эмас, лекин буни келажакда амалга оширса бўлади. Сайловлар маҳалллий ҳокимият раҳбарларининг жавобгарлигини оширишга ёрдам беради. Улар халқ олдида ҳисобот бериб туриши керак", — деди Мирзиёев, Ўзбекистон Конституцияси 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимда.

Бугунги кунда амал қилаётган тартибга кўра шаҳар ва вилоят ҳокимлари халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари тасдиқлаганидан кейин, президент томонидан тайинланади ёки вазифасидан бўшатилади.

Ўзбекистон Ҳукуматига ҳокимлар сайлаш янги тартибини киритиш борасида давлат дастури ишлаб чиқиш топширилди. Янги дастур ҳукумат органлари таркибини оптималлаштириб, сайланган ҳокимиятнинг маҳаллий аҳоли билан алоқасини жиддий равишда язшилаши керак ва қабул қилинган қонунларнинг амалга оширилишининг самрадаорлигини ошириши керак.

Янгиликлар лентаси
0