Мигрантлар Москва бюджетига 13 млрд рубл тўлади

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишҚурилиш майдончасидаги ишчилар
Қурилиш майдончасидаги ишчилар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу йилнинг 5 декабр ҳолатига, Москва шаҳрида ишлаётган меҳнат мигрантлари патент тўлови – 13,1 млрд рублни ташкил қилди.

ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Москва шаҳрида ишлаётган меҳнат мигрантлари патент тўлови шаҳар бюджетига ушбу йилнинг 11 ойи давомида 13,1 миллиард рубл тўлашди, деб хабар қилмоқда РИА Новости, шаҳар ғазнаси раҳбари Андрей Гурович сўзларига асосан.

“Мигрантлар патенти учун олинадиган тўловлар 5 декабр ҳолатига – 13,1 миллардни ташкил қилди. Бутун 2015 йил ҳисобида эса – 14,5 млрд рублни”, — деди Гурович.

Эслатиб ўтамиз, Россия ҳудудида ишлаётган МДҲ мамлакатлари фуқаролари учун 2014 йилдан бошлаб ҳар ойлик патент тўлови жорий қилинган. ЕОИИга аъзо бўлмаган МДҲ давлатлари фуқаролари патент расмийлаштирмасдан туриб Россия ҳудудида меҳнат фаолияти амалга оширишга ҳақли эмаслар. Патентга эга бўлган ҳар бир чет эл фуқароси ойига 4200 рубл аванс тўлови тўлаб бориши керак.

Меҳнат мигрантига эслатма
Меҳнат мигрантига эслатма - Sputnik Ўзбекистон
Меҳнат мигрантига эслатма

 

Янгиликлар лентаси
0