ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Бугун Европа комиссияси (ЕК) Европа Иттифоқи давлатлари ҳаво ҳудудига самолётлари кириши тақиқланган авиакомпанияларнинг янгиланган "қора рўйхати"ни эълон қилди. МДҲ давлатлари орасида мазкур рўйхатдан Қирғизистон авиакомпаниялари ўрин олди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон ёзмоқда.
Илгари мазкур антирейтингга Қозоғистоннинг барча авиакомпаниялари (Air Astanaдан ташқари) киритилганди, лекин улар эндиликда рўйхатдан чиқариб ташланди. Еврокомиссия 18 мамлакатнинг 193 компанияси ўрин олган рўйхатга Қирғизистонда рўйхатга олинган барча 13 авиаташувчи номи киритилганлигини хабар қилди.
Қирғизистон фуқаро авиацияси агентлиги директори ўринбосари Бакит Жунушулиев охирги рўйхатларда Қирғизистон ва Қозоғистон авиакомпаниялари бўлганлигини, эндиликда эса фақат Қирғизистонники қолганлигини билдирди.
"Биз "қора рўйхат"дан чиқиш устида иш олиб бормоқдамиз, — деди Жунушалиев.