Ҳасанбой Дўсматов AIBA Best Elite Men Boxer 2016 мукофотига даъвогар

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик боксчидан ташқари, даъвогарлар рўйхатига кубалик икки марта олимпия чемпиони Робейси Рамирес ва Риода олтин медал олган қозоғистонлик Данияр Елеусиновлар даъвогарлик қилишмоқда

ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Рио олимпиадаси чемпиони, ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов халқаро ҳаваскор бокс ассоциациясининг (AIBA) AIBA Best Elite Men Boxer 2016 мукофотига даъвогарлик қилмоқда.

Ўзбекистонлик боксчидан ташқари, даъвогарлар рўйхатига кубалик икки марта олимпия чемпиони Робейси Рамирес ва Риода олтин медал олган қозоғистонлик Данияр Елеусиновлар даъвогарлик қилишмоқда.

​Энг яхши боксчи учун AIBAнинг Twitterдаги саҳифасида овоз бериш мумкин.

Айни пайтда Ҳасанбой Дўсматов 45% овоз тўплаган ва Данияр Елеусиновдан 3%га олдинда бормоқда.

​23 ёшли Ҳасанбой Дўсматов Бразилияда бўлиб ўтган олимпия ўйинларида Ўзбекистон учун мазкур мусобақадаги биринчи олтин медални қўлга киритганди. Бундан ташқари, у энг техникаси кучли боксчиларга бериладиган Вэл Баркер кубогига ҳам сазовор бўлганди.

Яқинда эса Ҳасанбой Дўсматов "Олтин Мангуст" халқаро мукофотига муносиб деб топилди.

Сиз ҳам боксчимизга овоз беришда иштирок этинг.

Янгиликлар лентаси
0