Россиянинг энг бой аёли чодра ёпиниб кўрди

© FacebookЕлена Батурина дугонаси билан
Елена Батурина дугонаси билан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москва собиқ мэри Юрий Лужков ва турмуш ўртоғи Елена Батурина биргаликда шахсий самолётларида Эронга сафар қилишди

ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Москва собиқ мэри Юрий Лужков турмуш ўртоғи Елена Батурина билан биргаликда Эронга сафар қилишди. Улар Ислом Республикасига ўз шахсий самолётларида йўл олишди ва омма эътиборини тортмасликка ҳаракат қилишди.

Оммавий ахборот воситалари мазкур сафар ҳақида Батурина Машҳаддаги Имом Ризо мақбараси олдида чодрада тушган суратини эълон қилганидан сўнг билишди.
ISNA ахборот агентлиги журналистлари Лужкова ва Батуринага Эронга сафари чоғида ҳамроҳлик қилган Григор Газаряндан мазкур сафар тафсилотларини сўрашди.

Унинг айтишича, улар Эронда саккиз кун бўлишган. Мазкур муддат давомида улар давлат раҳбарияти билан ҳам, савдо компаниялари билан ҳам ҳеч қандай расмий учрашувлар ўтказишмаган, деб хабар беради ISNA.

"Юрий Лужков ва Елена Батурина оиланинг уч нафар дўсти билан Эронга сайёҳлик мақсадида келдилар, улар Эрон ва ислом тарихи билан яқиндан танишишни истадилар", — деди Газарян.

Хабар қилинишича, улар Эронга шахсий самолётда келишган ва Теҳрон, Кашан, Абянеҳ, Исфаҳон, Широз, Язд ва Машҳаднинг диққатга сазовор жойларида бўлишган.

"Уларнинг асосий мақсади Эрон цивилизацияси билан танишиш эди, — таъкидлади Газарян. — Албатта, Лужков ва Батурина нима билан шуғулланишлари сизга маълум бўлса, сиз уларни маҳаллий компаниялар билан савдо ҳамкорлиги қизиқтирган деб ўйлашингиз мумкин, лекин улар биринчи навбатда Эрон тарихи ҳақида маълумот олиш ҳамда Эрон ва ислом маданияти ёдгорликлари билан танишиш истагида келишди".

Унинг айтишича, улар эронликларнинг меҳмондўстликларидан ҳайратда қолишган. Лужков ва Батурина эронликлар ҳамиша ижобий фикр юритишларини айтишган.

Оиланинг дўсти, Россиядаги университетлардан бирининг ўқитувчиси Эроннинг диққатга сазовор жойларини суратга туширган ва Россияда улар асосида фотокўргазма ташкил қилиш ниятини билдирган.

Газаряннинг айтишича, Лужков, Батурина ва уларнинг дўстлари Эронга илк марта ташриф буюришган. Улар ҳудуддаги бошқа ислом мамлакатларида бўлишган, бироқ қўшниларидан кўра тарихи қадимийроқ Эронни кўришни исташган. 

"Биз Машҳадда ярим кунча бўлдик ва фақатгина Имом Ризо мақбарасини кўришга улгурдик, — дейди Газарян. — Лужков ва Батуринани ислом архитектураси ва шиа маданияти қизиқтирди".

Машҳаддан сўнг улар Эрондан уйларига қайтишган.

Елена Батурина — йирик тадбиркор, ҳомий ва саховатпеша, Inteco Management компанияси президенти. У Forbes журнали талқини бўйича Россиянинг энг бой аёли ҳисобланади: унинг бойлиги тахминан бир миллиард доллар деб баҳоланади.

Юрий Лужков — Москванинг собиқ мэри (1992-2010). Ҳозирда Москвадаги халқаро университетнинг йирик шаҳарларни бошқариш факультети декани ҳисобланади ҳамда тадбиркорлик билан шуғулланади.

Янгиликлар лентаси
0