ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik, Анастасия Александрова. Мана бир неча кундирки Ханти-Мансийск ва Нефтеюганск шаҳарлари мотам қайғусида. Ҳамманинг кўз олдида 12 ёш боланинг умрига зомин бўлган ўша мудҳиш ЙТҲ.
4 декабр куни Югра трассасида болалар спорт жамоасини олиб кетаётган автобус юк машинаси билан тўқнашиб кетиб 12 болакай қурбон бўлган, яна бир неча бола оғир жаоҳат билан касалхонага ётқизилган эди. Қурбонлар орасида Ўзбекистонлик 15 ёшли гимнастикачи қизалоқ Зулфия Эргашева ҳам бор эди.
Унинг опаси Гавҳар Эргашева оғир аҳволда ҳалигача Ханти-мансийск касалхонасининг тезкор ёрдам кўсатиш бўлимида қолмоқда.
Ўзбекистонлик Зулфия ва Гавҳар тақдири билан қизиққан Sputnik мухбири ижтимоий тармоқларда уларнинг саҳифасини топиб қуйидаги ёзувларни ўқиди:
“Суюкли Гавҳар, бардам бўл, мен сенга ишонаман, сен кучли қизсан, бу сенинг қўлингдан келади! Сен яхши кўрган юқоридан биринчи:3” деб ёзув қолдирган Гавҳар билан бирга шуғулланадиган қизлардан бири.
“Азизим илтимос бор кучинг билан кураш. Бардам, сен кучлисан, мен буни биламан. Биз сен учун муштчаларимизни сиқиб турибмиз. Худо хохласа сен тузалиб кетасан”, деб ёзган бошқа гимнастикачи қиз.
“Гавҳар, сен фақат курашишни тўхтатма, тезроқ тузалиб кетгин! Мен сени таниганимдан бери, сен кучли ва мақсад сари интилган инсонсан!”.
Sputnik мухбири Зулфия Эргашеванинг дўстларидан бири Нурмухаммад Шербутаев билан боғланишга муваффақ бўлди.
“Зулфия энг одобли ва дилкаш қиз эди. Мен ундан қачон “яхшимисан, нима янгиликлар”, деб сўрасам, у доимо мактабдан кейин спортзалга ёки машғулотга кетаяпман — деб жавоб берарди”, — деди Нормуҳаммад.
Унинг бошқа дугонаси эса Зулфиянинг ўз оиласини жуда яхши кўришини, барча сирларини оиласи билан баҳам кўришини ва доимо отаси ҳақида сўзлаб беришни ёқтиришини айтиб берди.
Биз олдинги хабаримизда Зулфиянинг отаси Ўзбекистондан Россияга келганини ва бугун у Зулфиянинг жасадини олиб Тошкентга қайтиши ҳақида хабар берган эди.
Sputnik таҳририяти Эргашевлар оиласига чуқур таъзия билдиради ва Гавҳарнинг тезроқ тузалиб кетишини чин дилдан истаб унга Оллоҳдан соғлиқ тилайди.