Тошкент кўчаларини яна сув босди

© Sputnik / СтрингерТошкент кўчаларини яна сув босди
Тошкент кўчаларини яна сув босди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент автомобил йўллари ва канализация тизими яна бир бор ёмғир сувига бардош бера олмади, кучли ёққан ёмғир ҳамма жойни сувга тўлдирди.

ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Бугун кун узун ёққан кучли ёмғир пойтахт ҳайдовчиларини кема капиталарига айлантирди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Тошкент ҳалқа йўлининг айрим бўлакларида, шунингдек "Қўйлиқ", "Бек Барака" бозорлари яқинида автомобил йўлларда улкан кўлмаклар пайдо бўлди, айрим жойларда йўлларнинг катта қисми сув остида қолди. Йўлнинг ушбу бўлакларида автомобиллар гўёки кемага, ҳайдовчилар эса — кема капитанларига айланишди.

Сув босишии туфайли бир неча ЙТҲлар ҳам содир бўлди, лекин уларнинг аксарияти сув остида қолиб кўринмай қолган чуқурлар туфайли содир бўлди.

© Sputnik / СтрингерТошкент кўчаларини яна сув босди
Ташкентские дороги не выдержали проливного дождя  - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент кўчаларини яна сув босди
Йўлларни сув босиши туфайли бир неча светофорлар ҳам ишдан чиқди. Тузел массивида жойлашган "Крестик" номли чорраҳада ишдан чиққан светофор туфайли ярим соатли тирбанд ҳосил бўлди.

Давом этаётган ёмғирга қарамасдан шаҳар йўлларнинг айрим бўлакларида йўл тамирлаш ва шаҳар коммунал хизматлари ходимлари дарҳол мавжуд бўлган муаммоларни ҳал қилишга киришиб кетишди.

Бўлиб ўтган ёмғир яна бир бор шаҳар коммунал хизматлари, йўл қурилиш ташкилотлари ўз вазифаларини етарли малака ва билим билан бажармаётганликларини намойиш қилди. Энди ягона умид об-ҳаводан — ёмғир тезроқ тугаса бўлди…

Янгиликлар лентаси
0