ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Сурияда ўтган кун давомида 3 мингга яқин ИД жангарилари қуролларини топшириб тинчлик шартномаси имзолади. Улар Дамашқ яқинидаги Хан-эш-Шайх шаҳридан ўз оилалари билан 52та автобусда Идлиб вилоятига йўл олишди.
“Узоқ вақт давом этган музокаралардан кейин жангарилар тинчлик шартномасига қўшилишга рози бўлишди. Музокаралар жуда машаққатли бўлди, жуда кўп руҳий ҳаракатлар қилиш керак бўлди”, — деди Суриядаги Яраштириш маркази вакили Алексей Лещенко.
Яраштириш маркази хабарига кўра, жангарилар 500га яқин ўқотар қурол, снайпер винтовкалари, 120 мм ли миномётлар топширган. Жангарилар Хан-эш-Шейхда бирорта ҳам бутун иморат қолдиришмаган, ҳамма бино вайрон қилинган, ҳар қадамда минатлар топилмоқда. Саперлар ҳар қадамда портловчи моддалар ва қурол-аслаҳа топмоқда. Ушбу шаҳарда қурол ишлаб чиқарадиган кичик заводлар ва уларни сақлайдиган омборхонлар ҳам бўлган экан.
Тўрт йил олдин шаҳарни ташлаб кетган аҳоли ўз уйларига қайтмоқда. Ҳукумат қўшнлари шаҳарнинг асосий инфрақурилмасини қайта тилашда