Ўҳў! Сўнгги 7 кун ичида Ўзбекистон аҳлини ҳайратга солган 5 хабар

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишЎзбекистонда сайловлардан кейинги ҳолат
Ўзбекистонда сайловлардан кейинги ҳолат - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Sputnik Ўзбекистон нашри эълон қилган янги рукндан декабр ойи бошида ўзбек аҳли-ю, дунё ҳамжамиятини чексиз ҳайратлантирган 5 янгилик ўрин олган

ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Декабр ойининг бошланиши ўзгача кечди: Ўзбекистонда рўй бераётган оламшумул воқеалардан табиат ҳам "тутаб" кетиб, қиш мавсумининг биринчи кунларида об-ҳаво ҳарорати нақ 20 даража иссиқни ташкил қилди!

Sputnik Ўзбекистон нашри декабрнинг биринчи ҳафтасида ҳамюртларимизни ҳайратга солган хабарларни эслашга қарор қилди.

1. Валюта ислоҳотлари — Тасаввур қилинг, энди чет элга чиқмоқчи бўлсангиз, 10 минг $ валютани олиб чиқишингиз, 2 минг $гача бўлган валютани эса, ҳатто, декларацияда кўрсатиб ўтмаслигингиз мумкин… Давлат порталида валюта соҳасини эркинлаштириш ҳақидаги қонун лойиҳасида худди ана шу ҳақда гап боради. Нима ҳам дердик, бу ўзбек жамоатчилигини беҳад хурсанд қилиб юборган хабарлардан бири бўлди…

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишАҚШ доллари
АҚШ доллари - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ доллари

2. Атамбаев Ўзбекистонни ГЭС қуришга чақирди — Ким айтди Ўзбекистон сув танқислиги муаммоси қаршисида, деб? Мана, Қирғизистон айнан ўз қўшниси учун атай ГЭС қураётганини эълон қилди. "Биз бугун Юқори-Норин каскади ва Қамбарота-1" бўйича ишлашимиз керак. Агар Ўзбекистон ушбу қурилишнинг таъсисчиларидан бири бўлса, айни муддао бўларди. Ахир бу ГЭС Ўзбекистон эҳтиёжлари учун қурилмоқда" дея баёнот қилди Атамбаев. Айтганча, у расмий Бишкек бундан буёғига фақат ўз ҳарбий кучларига таянишини ва, шу боис, Россия ҳарбий базалари мамлакатдан чиқариб юборилишини ҳам қўшимча қилди. Хуллас, биргина ўзбеклар ҳайратда қолгани йўқ…

© Sputnik / Всеволод Тарасевич / Медиабанкка ўтишЮқори Норин каскад ГЭС қурилиш базаси
База строителей Верхне-Нарынского каскада ГЭС - Sputnik Ўзбекистон
Юқори Норин каскад ГЭС қурилиш базаси

3. Эрдўғон Путинни доллардан воз кечишга чақирди. Доллар васвасаси бутун дунёни қамраб олган бўлса — ўз йўлига. Туркия президенти эса дунё мамлакатларига босим ўтказишнинг ўзига хос йўлини ўйлаб топган "ғанимга" муносиб жавоб қайтариш усулини "кашф қилди". У яқиндагина ярашиб олган ҳамкасби — Россия президенти Путинга — ўзаро савдода маҳаллий валюталарга ўтиш таклифини билдирди. Эрдўғоннинг сўзларига кўра, унинг ушбу қарорини Хитой ва Эрон "чапак чалиб" кутиб олган.

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишРоссия президенти В. Путин ва Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон
Россия президенти В. Путин ва Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон - Sputnik Ўзбекистон
Россия президенти В. Путин ва Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон

 

4. Шавкат Мирзиёевнинг ғалабаси - Ўзбекистонда муддатидан олдин ўтказилган президент сайловлари дунё ҳамжамияти эътиборида бўлди: сайлов жараёнини 600га яқин халқаро кузатувчилар кузатди. Уларнинг аксарияти "бу сайловлардан ўрганадиган нарсамиз кўп бўлди", дея эътироф этди. Ўзбекистон фуқаролари Шавкат Мирзиёевнинг ишончли ғалабаси билан бирга янги президент томонидан сўзланган биринчи нутқни ҳам гулдурос қарсаклар билан қарши олишди. "Худойи Таоло бундай лавозимни халқ олдида синов учун берди", "Ниятим, оёғим ердан узилмасдан, халқ истак-ниятларини амалга ошириш", "Халқнинг бахтлилигини кўриш ва халқни рози қилиш учун бутун борлиғим билан ҳаракат қилишга тайёрман" — бу гаплар самимий ва юракдан айтилди. Ўзбекистон катта ўзгаришлар остонасида!

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишЎзбекистоннинг янги сайланган президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев
Ситуация после выборов президента в Республике Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг янги сайланган президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев

5. Ўзбекистон 27 давлат учун виза тартибини бекор қилди — Ўзбекистон бир эмас, икки эмас, балки 27 давлатга виза тартибини бекор қилгани оламшумул янгилик бўлди. Фақат тожикистонликлар рўйхатдан ўзларини топа олмай бир оз каловланиб қолишганини айтмаганда, ҳамда 50 долларлик тўлов ҳам айримларга бир оз кўпдек туюлганини инобатга олмаганда, ҳаммаси рисоладагидек. Аммо тарихий обидаларимизга бир қур назар ташлашни хоҳлайдиганлар учун бу тўлов оғирлик қилмайди, деб умид қиламан.

© Михаил ГенисГўри Амир мақбараси, Самарқанд
Самарканд, мавзолей Гур Эмир (Тамерлана) - Sputnik Ўзбекистон
Гўри Амир мақбараси, Самарқанд

Айтганча, яна бир хабар — Россияда "Эшак" номли ресторан очилгани ҳам кўпчилик томонидан ҳайрат ила қарши олинди. Россиялик артист Светлаков "Эшак" номи билан бутун бошли ресторанлар тармоғини очмоқда. Ҳайратланганлар орасида ресторанга нега бундай ном берилганига тушунмай, "Нима, ресторан ўз мижозларига "эшшакдай хизмат қиладими?" дея савол ташлаганлар ҳам бўлди. Хуллас, камина бу саволга жавоб бера олмайди. Ана шунақа гаплар…

Янгиликлар лентаси
0