ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Россия ФХХ кучлари ҳамда Москва ва Москва вилояти ички ишлар ходимлари экстремизмда гумон қилинаётган гуруҳни қўлга олди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Россия ИИБнинг "Э" гуруҳи ҳамда Росгвардия жангчилари 20 кишини ҳибсга олишди.Уларнинг барчаси экстремизмда гумон қилинмоқда.
Экстремизм ва террорчиликда айбланаётган гуруҳ аъзолари Москва ва Москва вилоятида жойлашган бир неча манзиларда ҳибсга олинди.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь бошида Москвада ўтказилган махсус операцияда Москва ва Ингушетия ҳудудида террорчилик актлари ўтказишни режалаштирган ИД жангарилари ҳибсга олинган эди. Улар турган хонадонда 5та ўқотар қурол, иккита қўлбола таёрланган ўта кучли — қуввати 10 кг тротилга тенг бўлган портловчи мослама ҳамда снайпер винтовкаси учун керакли бўлган эҳтиёт қисмлар топилган эди.