ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Россиялик ҳарбий маслаҳатчи Руслан Галицкий Алеппо кварталларидан бири учун бўлган жангда оғир яраланиб вафот этди, деб хабар қилмоқда РИА Новости, Россия Мудофаа вазирлиги хабарига асосан.
Муассаса хабарига кўра, ҳарбий шифокорлар зобит ҳаёти учун бир неча кун давомида кураш олиб боришган, лекин уни қутқаришга муваффақ бўла олишмаган. Галицкий Сурияда ҳарбий маслаҳатчилар гуруҳи таркибида хизмат қилган.
Ушбу ҳафта Алеппода жангарилар ҳарбий госпиталга ҳужум қилгани, ҳужумда икки ҳарбий шифокор қурбон бўлгани ва яна бир киши жароҳатланганини хабар берган эдик.
Госпиталга уюштирилган ҳужум вақтида шифокорлар қабулида бўлган маҳаллий аҳоли вакиллари ҳам жароҳатланган. Россия Мудофаа вазирлиги ушбу ҳужумни олдиндан тайёрланган совуққон қотиллик деб атаган эди.