Жаҳон банки: Тожикистонга жиддий ислоҳотлар зарур

© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишТожикистон парламенти биноси
Тожикистон парламенти биноси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жаҳон банки мутахассислари Тожикистоннинг энергетика эҳтиёжини қондириш қашшоқлик даражасини пасайтириш ва хусусий бизнес ривожи учун қулай муҳит яратиш учун ўта муҳимлигини таъкидлашмоқда

ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Мамлакатдаги қашшоқлик даражасини пасайтириш учун Тожикистон ҳукумати чуқур таркибий ислоҳотларни амалга ошириши зарур, дейилади Жаҳон банки шарҳида.

Тожикистон ҳукумати 2020 йилда эришилиши кўзда тутилган кенг миқёсдаги ислоҳотларни амалга оширишни мақсад қилилб қўйди – бу ЯИМни икки бараварга ошириш, қашшоқлик даражасини 2020 йилга келиб 20%гача пасайтириш ҳамда аҳолининг ўрта синфини кенгайтиришдир.

"Ўсишга эришиш учун Тожикистон иқтисодиётда давлатнинг ролини камайтириш ва хусусий сектор ролини оширишга қаратилган чуқур таркибий ислоҳотларни амалга ошириши зарур, бу жозибадор бизнес муҳитини яратиш ҳисобига  хусусий инвестициялар оқимини кўпайтиради ва самарали иш ўринларини яратиш имконини беради", — дейилади ҳужжатда.

Банк экспертлари базавий ижтимоий хизматларни такомиллаштириш ва замонавийлаштириш ҳамда транспорт боғламасини ҳудудий ва глобал бозорлар билан кенгайтириш лозим деб ҳисоблашмоқда.

Жаҳон банки мутахассислари Тожикистоннинг энергетика эҳтиёжини қондириш қашшоқлик даражасини пасайтириш ва хусусий бизнес ривожи учун қулай муҳит яратиш учун ўта муҳимлигини таъкидлашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон ЯИМ 2014 йилдаги 9,2 млрддан 2015 йилда 7,8 млрдга тушиб кетди.

Аҳолининг 70%га яқини куз-қиш даврида энергия таъминотидаги узилишлардан жабр кўради. 2009 йилдан бошлаб Тожикистон энергетика тармоғи Марказий Осиё энергетика тизимидан узилгач ва Марказий Осиё давлатлари билан энергетика савдоси тўхтатилгач, аҳолига энергия етказиб бериш борасидаги узилишлар миқдори ошди.

Тожикистон Жаҳон банки томонидан бир неча бор Марказий Осиёдаги энг қашшоқ мамлакат деб эътироф этилган.

Янгиликлар лентаси
0