Ўзбекистонлик ёш шахматчилар жаҳонда тенгсиз эканликларини кўрсатишмоқда

© uzchess.uzШахмат бўйича ўқувчилар ўртасида жаҳон чемпионати
Шахмат бўйича ўқувчилар ўртасида жаҳон чемпионати - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Етти ёшгача бўлган қизлар ўртасида Афруза Ҳамдамова юз фоизлик натижа билан биринчи ўринда бормоқда

ТОШКЕНТ, 7 дек – Sputnik. Сочи шаҳрида бўлиб ўтаётган шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик иқтидор эгалари ўзларининг нималарга қодир эканликларини кўрсатишмоқда.

Ўзбекистон шахмат федерациясининг маълум қилишича, World Schools Blitz мусобақаларида 19 давлатдан 190 нафар ўқувчи куч синашди. Мусобақаларда уч ўқувчи бирорта ҳам партияни ютқазмасдан 6,5 очкодан жамғаришди. Қўшимча кўрсаткичларга кўра, 1-ўринни турнир фаворити, ФИДЕ устаси Нодирбек Абдусатторов, иккинчи ўринни туркиялик ўқувчи Озен Баҳадир ва учинчи ўринни яна бир ўзбекистонлик Нодирбек Яқуббоев эгаллади.

Тўрт тур натижасига кўра, 7 ёшгача бўлган қизлар ўртасида Афруза Ҳамдамова юз фоизлик натижа билан биринчи ўринда бормоқда.

© uzchess.uzШахмат бўйича ўқувчилар ўртасида жаҳон чемпионати
Турнир по шахматам - Sputnik Ўзбекистон
Шахмат бўйича ўқувчилар ўртасида жаҳон чемпионати

7 ёшгача бўлган болалар ўртасида Ҳумоюн Бегмуротов ва Ҳумоюн Синдоровлар 1-2-ўринларни эгаллаб туришибди. Улар бешинчи турда бир-бирларига қарши дона суришади.

Учинчи ўринда эса ўзбекистонлик яна бир болакай Алихон Авазхонов жойлашган.

Ўз гуруҳларида совринли ўринларни эгаллаш учун Одина Олимова, Нозима Валиева (7 ёшгача қизлар), Шахромбек Каримов ва Рофиқжон Усмонов (7 ёшгача ўғил болалар), Абдулбосит Шарифжонов, Султон Турсунов (9 ёшгача ўғил болалар), Умида Омонова (11 ёшгача қизлар), Жавоҳир Синдоров, Олмос Раҳматуллаев (11 ёшгача ўғил болалар), Дилбар Ҳамроева (13 ёшгача қизлар) ва Асал Салимова (15 ёшгача қизлар) кураш олиб боришади.

8 декабр куни ёш шахматчилар бешинчи турда куч синашадилар.

Янгиликлар лентаси
0