ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Туркия ташқи ишлар вазирлиги 2016 йил 4 декабрь куни Ўзбекистонда бўлиб ўтган президентлик сайловига доир баёнот эълон қилди. Баёнот матни Туркия ТИВ расмий сайтида жойлаштирилган.
"Дўст ва қардош Ўзбекистонда 2016 йил 4 декабрда ташкил этилган президентлик сайлови тинч ва хотиржам руҳда ўтказилганидан хурсандмиз. Бизнинг мамлакат ўзбек халқининг сайловларда намойиш этган демократик иродасини ҳурмат ила қарши олмоқда. Ўзбекистон Республикаси билан янги даврда икки томонлама муносабатларни ҳар жабҳада ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларимиз бундан кейин ҳам давом этади.
Шу муносабат билан, сайловда ғалаба қозонган Шавкат Мирзиёевни табриклаймиз ва унга муваффақиятлар тилаймиз. 2003 йилдан буён Бош вазирлик вазифасини сидқидилдан ижро этди ва Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов вафотидан сўнг давлат раҳбарлиги вазифаларини вақтинча бажарган Мирзиёевга, унинг эндиликда президент сифатида ўзбек халқининг фаровонлиги ва тараққиёти йўлида амалга ошириши керак бўлган ишларида кўмак беришга ҳар доим тайёрмиз", — дейилади баёнотда.