ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпин Шавкат Мирзиёевга, Ўзбекистон президенти лавозимига сайланиши муносабати билан табрик хати йўллади, деб хабар қилмоқда Хитой ТИВи.
"Мен Ўзбекистон-Хитой муносабатларига катта эътибор бераман ва Сиз билан яқин алоқа ўрнатиб, келажакда биргаликда Ўзбекистон-Хитой муносабатларини ривожлантиришга, икки халқ манфаати йўлида ҳар томонлама стратегик ҳамкорлик ўрнатишга тайёрман", — дейилган табрик хатида.
ХХР раиси айтишига қараганда, Хитой ва Ўзбекистон ҳақиқатдан яхши қўшни, дўст ва ҳамкордир.
Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистонда якунланган президент сайловида Шавкат Мирзиёев 88,61 % овоз тўплаб ишончли ғалаба қозонди.