ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Россиянинг энг машҳур артистларидан бири Сергей Светлаков ўз она юрти Екатеринбургда ресторан очмоқда. Санъаткор бу ҳақда ўзининг Instagramдаги саҳифасида маълум қилган.
"12 декабрь куни, яъни ўз туғилган кунимда она шаҳрим — Екатеринбургда ресторан очяпман! Вақтингиз бўлганда қадам ранжида қилинг", — деб ёзган артист.
Таъкидланишича, меню учун Тошкентдан атай чақирилган бош-ошпаз жавоб беради.
Сергей Светлаков шарқ таомлари тайёрланадиган Eshak ресторани тармоғи эгаси ҳисобланади. Москва шаҳрида шу номли иккита ресторан фаолият юритмоқда.