ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Владимир Путин Россиянинг янги ахборот хавфсизлиги Доктринасини тасдиқлади, деб хабар қилмоқда ҳуқуқий маълумот ахборот портали.
Янги Доктринанинг асосий йўналишларидан бири бу – ахборот технологиялари ёрдамида пайдо бўлиши мумкин бўлган ҳарбий можароларнинг олдини олиш.
“Россия Федерациясининг ҳарбий сиёсатига мувофиқ, ахборот хавфсизлигининг асосий йўналишлари бу: ҳарбий можаролар пайдо бўлишини олдини олиш ва тўхтатиб қолишдир”, — дейилган президент имзолаган қарорда.
Шунингдек ҳужжатда айтилишига кўра, Россиянинг стратегик мақсади бу - ахборот майдонида давлатлараро можаросиз муносабатлар тизимини яратишдир.
“Ахборот хавфсизлигини таъминлашдан асосий мақсад, бу – ахборот майдонида давлатлараро можаролардан холи бўлган, тенг ҳуқуқли ва стратегик ҳамкорликнинг мустаҳкам ва барқарор тизимини яратишдир”, — дейилган ҳужжат матнида.
Янги Доктрина Россия президенти томонидан 5 декабрда имзоланди.