Путин сиёсий фаолиятини якунлагач, нима билан шуғулланишини айтди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишРоссия Президенти Владимир Путин
Россия Президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия президенти Владимир Путин ҳақиқатан саёҳат қилишни, ҳамда ўз фаолиятини омадли якунлашни орзу қилишини айтди

ТОШКЕНТ, 6 дек- Sputnik. Владимир Путин ўз фаолиятини муваффақиятли якунлашни орзу қилишини айтди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Россия президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Путин ҳам адашади: Россия президенти хатосини тўғрилагани учун Вербицкаяга раҳмат айтди
Путин душанба куни Челябинск шаҳридаги "Этерно" трубопрокат заводида бўлган. Завод ходими Путин билан суҳбатда ўз соҳасида катта ютуқларга эришишни орзу қилишини айтган ва Путинга "Сиз нима ҳақида орзу қиласиз?", — дея савол берган. Ишчига жавобан Путин: "Мен ўз фаолиятимни омадли якунлашни хоҳлайман", дея жавоб қайтарган.

Россия президенти, шунингдек, саёҳат қилишни жуда ҳам ёқтиришини айтган. "Бугунги кундаги саёҳатим шундай кечади: мен аэропортга келаман, у ердан аллақандай жойга олиб боришади, кейин яна аэропортга қайтаман. Мана шундай қилиб қаергадир бориб келгандай бўламан", — дея нолиган Путин.

"Албатта, бошқача саёҳат қилишни хоҳлар эдим. Ўзга мамлакатнинг табиати, тарихий обидаларини кўришни хоҳлайман", — дея изоҳ берган президент.

Владимир Путин, шунингдек, у шуғулланишни хоҳлайдиган бир хобби борлигини айтиб ўтган. "Бу хобби билан ҳеч қачон шуғулланмаганман, лекин хоҳлардим. У қандай хобби эканлигини айтмайман", — деган у.

Янгиликлар лентаси
0